Россия қурилиш майдонларига мигрантларни олиб келиш қачон бошланади

РФ қурилиш вазири ўринбосари Никита Стасишин қурилиш майдонларига мигрантларни олиб келиш қачон бошланишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Октябр ойининг охиригача Ўзбекистон меҳнат мигрантларини Россия қурилиш майдонларига олиб келиш лойиҳаси бошланади, деб маълум қилди РФ қурилиш вазири ўринбосари Никита Стасишин.

"Дастурни келишиш жараёни якунланмоқда. Яқинда ҳукумат қарори чиқади", - деди вазир ўринбосари 100+ TechnoBuild форумининг ялпи мажлиси якунида.

Ҳужжатда Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантини олиб келиш схемалари кўрсатилган. Шунингдек, барча ташриф буюрувчилар “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмланади.
Стасишиннинг сўзларига кўра, Қурилиш вазирлиги ишчи кучи нафақат уй-жойлар, балки инфратузилма объектларини, шу жумладан "Восточний" космодромини қурилиш олиб бораётган компанияларга тақсимланади. Патентда қурувчилар ишлайдиган аниқ компания номи кўрсатилади.