ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Идиев Фозилович қидирувга берилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Идиев фирибгарлик жиноятини содир қилиб, суд-тергов органларидан яширинганлиги сабабли қидирилмоқда.
Бывший проректор Ташкентского государственного экономического университета Нодир Идиев объявлен в розыск.
© Пресс-служба УВД Бухарской области
Вилоят ИИБ у ҳақида маълумотга эга бўлганлардан 65 222-59-00, 65 222-89-50, 98 274-93-33 ва 97 301-44-41 телефон рақамларига ёки 102-қисқа рақамига қўнғироқ қилишни сўраган.
“Қидирувдаги жиноятчининг яширинган жойини аниқлашда амалий ёрдам кўрсатган фуқаронинг шахси сир сақланади ҳамда пул мукофоти билан рағбатлантирилади”, - дейилган хабарда.
Университет масъули UzNews.uz нашрига Нодир Идиев ҳақиқатдан қидирувда эканлигини таъкидлаб, у жорий йилнинг июль ойида ишдан кетганини маълум қилган.
Аммо университетнинг расмий сайтида Нодир Идиев ҳали ҳам университетнинг молия-иқтисодиёт ишлари бўйича проректори эканлиги кўрсатилган.