Россия ва Ўзбекистон ўртасида авиарейслар сони оширилмоқда

Жорий йил 5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига доимий авиақатновлар сони икки тарафлама асосда кўпайтирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Россия ва Ўзбекистон: авиарейслар сони оширилмоқда, деб хабар берди Ташқи миграция агентлиги.
Жорий йил 5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига доимий авиақатновлар сони икки тарафлама асосда кўпайтирилади.
Хусусан, қуйидаги йўналишлар бўйича рейслар йўлга қўйилади:
Москва - Тошкент (ҳафтасига 4 тагача рейс);
Москва - Бухоро (ҳафтасига 2 та рейс);
Москва - Самарқанд (ҳафтасига 2 та рейс);
Москва - Урганч (ҳафтасига 1 та рейс);
Москва - Наманган (ҳафтасига 1 та рейс);
Москва - Фарғона (ҳафтасига 1 та рейс);
Москва - Андижон (ҳафтасига 1 та рейс);
Москва - Термиз (ҳафтасига 1 та рейс).
Ушбу йўналишлар бўйича парвозлардан олдин чет давлатлар фуқаролари бўлган йўловчиларга коронавирусдан ҳимояланиш учун эмланиш тавсия қилинган. Шунингдек, яқинда меҳнат мигрантлари учун Ўзбекистондан Россияга поездлар ташкиллаштириш режалаштирилаётгани маълум қилинган эди.