ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Бойқўнғир космодромидан актриса Юлия Пересильд, режиссёр Клим Шипенко ва космонавт Антон Шкаплеров "Союз-2.1а" ракетасида учишди.
Россия ижодкорлари тасвирга олаётган “Вызов” фильми кино тарихида космосда профессионал актриса иштирокидаги биринчи фильм бўлади.
Халқаро космик станциясида уларни Олег Новицкий ва Питер Дубров, америкаликлар Марк Ванде Хай, Шейн Кимброу ва Меган МакАртур, япониялик Акихико Хошиде ва франциялик Том Пескадан иборат халқаро экспедиция кутмоқда.
Россия космонавтлари "кино экипаж"га суратга олиш жараёнида ёрдам беради.
Пересильд ва Шипенко фазода 12 кун бўлишади. Уларнинг ерга қайтиши 17 октябрга режалаштирилган.