Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш кескин камайди

Кеча мамлакатда инфекция билан касалланишнинг 14 июндан буён энг паст кўрсатгичи қайд этилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистонда кеча, 4 октябрь куни, 304 кишида коронавирус аниқланди. Бу 14 июндан буён энг паст кўрсаткичдир, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
2021 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 176 019 нафарни ташкил этмоқда.
Тошкент аниқланаётган коронавирус бўйича ҳамон етакчи. Кеча пойтахтда 123 кишида ковид тасдиқланган. Тошкент (+42) ва Самарқанд (+38) вилоятларида ҳам бошқа ҳудудларга қараганда касалланиш юқорилиги кузатилмоқда. Кеча энг кам касалланиш Қорақалпоғистонда (+1), Навоий (+3) ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.
Мамлакатда бу касалликдан соғайганлар жами 171 162 (+290) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, кеча 2 бемор вафот этиб, коронавирусдан вафот этганлар сони 1251 нафарга етган.
Бундан ташқари, 4 октябрь куни 12 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27349 нафарга етди.
Кеча уларнинг 19 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25688 нафарни ташкил қилмоқда.
Олимлар коронавирус сабабли умр кўриш давомийлиги кескин пасайганлигини аниқлади