ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Афғонистонда Тошкент вақти билан соат 12:59 да юз берган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Тошкентдан 616 километр жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, ўчоғи 100 километр чуқурликда, магнитудаси 6 баллга тенг бўлган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича бўлган:
Сурхондарё вилоятида 3-4 балл, Қашқадарё вилоятида 3 балл, Самарқанд вилоятида 2-3 балл, Бухоро вилоятида 2-3 балл, Навоий вилоятида 2 балл, Жиззах вилоятида 2 балл.