“8 ойлик ҳомиласи билан келинни бўғизлаб ташлаган” номли видео тарқалди - БП баёнот берди

Бош прокуратура “Даҳшатли воқеа! 8 ойлик ҳомиласи билан келинни бўғизлаб ташлаган” номли видеохабар юзасидан баёнот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда “Даҳшатли воқеа! 8 ойлик ҳомиласи билан келинни бўғизлаб ташлаган" сарлавҳали видеохабар тарқалган.
Аниқланишича, 2021 йил июнь ойида У.Н. Ёзёвон тумани, Ўзбекистон кўчасида жойлашган хонадонлар бирига ғайриқонуний равишда кириб, мол-мулкларни қўлга киритмоқчи бўлган вақтида уйда бўлган ҳомиладор М.Қ уни кўриб қолганлиги сабабли, уни пичоқ билан бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда М.Қ касалхонада вафот этган.
ТДИУ собиқ проректори Нодир Идиев қидирувга берилди
Бош прокуратура маълумотига кўра, 2021 йил 23 июнь куни Ёзёвон туман прокуратураси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатди.
Жиноят иши бўйича 1 нафар шахсга айб эълон қилиниб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун 2021 йил 16 сентябрь куни Фарғона вилоят судига юборилган.