Исматулла Иргашев ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Aфғонистон йўналишидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тера Ҳакала билан учрашди", - дейилади хабарда.
Ўзбекистон Афғонистонга 1,3 минг тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Таъкидланишича, учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Aфғонистон йўналишидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
ЕИ вакили Ўзбекистоннинг Aфғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидлаган.
Шунингдек, Европа томонига Ўзбекистоннинг афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга ва Aфғонистонга иқтисодий кўмак бериш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида маълумот берилган.