ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Икки мамлакат етакчиларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, кўп қиррали шерикликни жадаллаштиришга қаратилган ҳужжат ва шартномаларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган.