ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Фимио Кисида Япониянинг янги бош вазири этиб сайланди. У бу лавозимни эгаллаган юзинчи сиёсатчи бўлди. Бундан 4 октябрь куни бўлиб ўтган мамлакат ҳукуматининг навбатдан ташқари мажлисидаги овоз бериш натижалари дарак бермоқда.
Унинг номзодини 448 нафар парламентарийлардан 311 нафари қўллаб-қувватлаган. 124 киши Япониянинг Конституциявий-демократик партияси етакчи Юкио Эданога овоз берган.
Сайловларга бир неча соат қолганда Ёсихидэ Суги томонидан шакллантирган ҳукумат тўлиқ истеъфога чиқди.
Фумио Кисида 29 сентябрь куни Либерал-демократик партия ичида кечган курашда ғолиб бўлганди. Бунга қадар у 2012-2017 йилларда Синдзо Абэ ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган.