Чилонзорда кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида 17 та хонадон зарар кўрди

Портлаш оқибатида 17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 7-мавзе 59-уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 3 октябрь куни соат 22:13 да етти қаватли уйнинг 36-квартирасида рўй берган.
Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун ФВВнинг 5 та ёнғин-қутқарув экипажи дарҳол воқеа жойига етиб борган.
“Мавжуд маълумотларга кўра, айни вақтда, уй аҳолиси жабрланмаган. Қурбонлар йўқ”, — дейилади хабарда.
“Ер қимирлаб кетди”: Тошкентдаги кучли газ портлаши оқибатлари
Ҳодиса оқибатида бир нечта квартираларга қисман зарар етган, дераза ва эшиклар шикастланган. 17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилган.
Айни вақтда ҳамкорликдаги хизматларнинг мутахассислари ушбу фавқулодда вазиятнинг сабабларини ўрганмоқдалар.