“UzAuto Motors” “Lacetti” ишлаб чиқариш ҳажмини 12,5 фоизга оширди

Амалга оширилган ишлар натижасида "Chevrolet Lacetti" ишлаб чиқарилиш ҳажми кунига ўртача 280 тадан 320 тага етди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. “UzAuto Motors” компанияси сентябрь ойида “Chevrolet Lacetti” автомобилини ишлаб чиқариш линияларида оптимизация ишларини олиб борди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, амалга оширилган ишлар натижасида “Lacetti” ишлаб чиқарилиш ҳажми кунига ўртача 280 тадан 320 тага етади.
Олиб борилган модернизация ишлари ушбу автомобиль моделининг ишлаб чиқарилишини ойига ўртача 1000 донага кўпайтириш имконини беради.
“Ишлаб чиқаришнинг кўпайиши юзага келаётган навбатларни қисқартиради ва мижозларга ушбу оммабоп автомобилни қисқа муддатларда етказиб беришни таъминлайди”, - дейилган хабарда.
UzAuto Motors "Ласетти" ва "Спарк" моделларини ишлаб чиқаришни қайта тиклади