Ўзбекистонда ярим йилда аҳолининг 21,2 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

Ярим йил давомида мамлакатда жами 20 781 994 доза вакцина қўлланилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Олти ой давомида Ўзбекистонда эмланиши кўзда тутилган аҳолининг 21,2 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ярим йил давомида жами 20 781 994 доза вакцина қўлланилган. Умумий ҳисобда тўлиқ эмланган фуқаролар сони 4 539 621 нафарни ташкил этмоқда.
Шундан 534 764 нафари 65 ёшдан ошганлар, 332 722 нафари тиббиёт ходимлари, 290 071 нафари мактаб ўқитувчилари, 109 235 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари, 478 896 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролар ва бошқалар.
Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари эмлаш жараёнларида пешқадам бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини оммавий янги коронавирус инфекциясига қарши эмлаш 1 апрелда бошланган эди. Мамлакатда 18 ёшдан ошган 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт этиб белгиланган.
Марказий Осиёда Душанбе биринчи бўлиб ковидга қарши эмлаш режасини ошиғи билан бажарди