Ўзбекистон элчиси “Толибон”* ТИВ раҳбари билан авиақатновни қайта тиклашни муҳокама қилди

Учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатлар ҳамда Мозори Шарифдаги аэропортни реконструкция қилишни муҳокама қилишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов “Толибон”* томонидан Афғонистон муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Мавлави Амирхон Муттақий билан учрашди. Бу ҳақда афғон ташқи сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наимий твиттерда маълум қилди.
“Учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатлар ҳамда Мозори Шарифдаги аэропортни реконструкция қилиш ва Тошкент ва Кобул ўртасидаги авиақатновларни тиклашни муҳокама қилишди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Муттақий Ўзбекистоннинг Афғонистондаги дипломатик миссияси раҳбарига миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга чақирган.
Аввалроқ Ўзбекистон Афғонистонга транзит юклари муаммосини ҳал этишда ёрдам бериши хабар қилинган эди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Ўзбекистон Aфғонистоннинг тинч ва мустақил давлат сифатида шаклланишидан манфаатдор - ТИВ