ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида (ЖССТ) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини тан олиш йўлидаги барча тўсиқлар олиб ташланди, айрим маъмурий жараёнлар қолди. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Россиянинг “Спутник V” вакцинасини рўйхатга олиш ва олға силжиши борасидаги Россия позициясига тўлиқ қулоқ тутишди. <...> Энди ЖССТ майдонида вакцинани рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланувчи компания қатор ҳужжатларни имзолаб, қўшимча қоғозларни тақдим этиши зарур.
Россия вазири ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус “кейинги ишлар” учун тўсиқ қолмаганини тасдиқлаганини таъкидлади. Улар куни кеча учрашишган.
Ҳозирда Россияда коронавирусга қарши бешта вакцина рўйхатга олинган. Дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган “Спутник V” вакцинаси Гамалея маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси кўмагида яратилган. Бугунги кунга келиб у 70 дан зиёд давлатда маъқулланган ва аҳолини эмлаш учун фойдаланилмоқда. Ўзбекистонда 30 сентябрь ҳолатига кўра, 447 855 доза “Спутник V” вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланилган. 218 минг киши у билан тўлиқ эмланган.