“Тошкент йўлбарси”: афсонавий ўзбек боксчиси Руфат Рисқиев 72 ёшга тўлди

“Тошкент йўлбарси” номи билан донг таратган Руфат Рисқиев бугун 72 ёшга тўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ўзбек ва жаҳон боксининг афсоналаридан бири, “Тошкент йўлбарси” номи билан донг таратган Руфат Рисқиев бугун 72 ёшга тўлди.
Руфат Асадович Рисқиев 1949 йил 2 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида таваллуд топган. 1974 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучиб, дунё биринчилигида ғалаба қозонган илк ўзбек боксчиси бўлиб тарихда қолди. Шунингдек, Руфат Асадович 1976 йилги Олимпия ўйинлари финалчиси ҳам экани яхши маълум. 2019 йилдан эътиборан бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши иштирокчисига Руфат Рисқиев совринини топшириш жорий этилди.
Узбекский боксер Руфат Рискиев
Руфат Асадович ўзбек боксига тамал тошини қўйган инсонлардан бири ҳисобланади.
Боксер Мурат Эргашев и Руфат Рискиев с друзьями
Ўзбек боксчиларининг ҳозирги муваффақиятларида ҳам ушбу мутахассиснинг хизмати беқиёсдир. Руфат Рисқиевнинг кўп йиллик меҳнатлари давлат томонидан муносиб тақдирланган бўлиб, ўтган йил йили президент томонидан тақдим этилган “Дўстлик” ордени у кишининг шахсий мукофот ва совринлар коллекциясини яна биттага бойитди.
Боксер Мурат Эргашев и Руфат Рискиев с воспитанниками