Сентябрь ойида коронавирусдан 154 нафар, пневмониядан 58 нафар бемор вафот этди

Сутка давомида 471 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174 879 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 471 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174 879 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Россиядан совуқ ҳаво кириб келади - Ўзгидромет
Янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (19), Андижон вилоятида (15), Бухоро вилоятида (10), Жиззах вилоятида (9), Қашқадарё вилоятида (6), Навоий вилоятида (5), Наманган вилоятида (15), Самарқанд вилоятида (44), Сирдарё вилоятида (12), Сурхондарё вилоятида (3), Фарғона вилоятида (28), Хоразм вилоятида (11), Тошкент вилоятида (102), Тошкент шаҳрида (192) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 169 866 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1245 киши пандемия қурбони бўлди.
Красноярскда мигрантларни ковидга қарши пулли эмлаш бошланди

Пневмония ҳолатлари

59 нафар кишида пневмония аниқланди. Жами беморлар сони 27 276 нафарга етди.
Кеча уларнинг 92 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25 550 нафарни ташкил қилмоқда. 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 233 нафарга етди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 233,7 миллиондан ошди, 4,7 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (43,4 млн), Ҳиндистонда (33,7 млн), Бразилияда (21,4 млн).