ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Бугун Тошкент Марказий темир йўл вокзалида олтинчи “Афросиёб” тезюрар поезди тантанали кутиб олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Янги поезд 2та бош локомоти ва 11та йўловчи вагонлардан иборат, жумладан 2та бизнес, 2та ВИП, 6та эконом ва 1та “бистро” тоифасидаги вагонлар бўлади. Жами ўриндиқлар сони 286та.
Янги юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар, яқин келажакда Бухоро ва Хива орасида ҳам қатнай бошлайди. Айни дамда ушбу йўналиш электрлаштириш ишлари тугатилмоқда.
Встреча нового скоростного поезда Afrosiyob в Ташкенте
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг “Patentes Talgo S.L.U.” компанияси томонидан ишлаб чиқилган тезюрар “Афросиёб” поездининг дастлабки икктаси Ўзбекистонга илк бор 2011 йилда олиб келинган эди. Кейинги жуфти 2017 йилда олиб келинди. Бешинчи поезд мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида, ва олтинчиси 1 октябрь куни кириб келди.
Иккита "Талго-250" русумли юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларини сотиб олиш бўйича шартнома қиймати 57,5 миллион еврони ташкил этди. Шартномани молиялаштириш Испаниянинг “FIEM” жамғармаси омонидан амалга оширилди.
Ушбу поездлар соатига 230 км тезликгача ҳаракатланиши мумкин. Поездлар Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофани 2 соат 08 дақиқа, Бухорогача 3 соат 51 дақиқа ва Қаршигача 3 соат 21 дақиқада босиб ўтмоқда. Яқин келажакда Бухоро - Ургенч йўналишида ҳам тезюрар поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.