“Фаолиятимни Ўзбекистон учун медалсиз якунлай олмайман”: Чусовитина спортга қайтмоқда

Афсонавий Оксана Чусовитина катта спортга қайтишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Афсонавий Оксана Чусовитина яна катта спортга қайтишини маълум қилди.
Ёзги Олимпиадада энг кўп қатнашиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган спортчи келаси йил ўтказиладиган Осиё ўйинларида қатнашиш ниятида.
“2022-йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришга қарор қилганимни барчага етказмоқчиман. Шунчаки, фаолиятимни Ўзбекистон учун медалсиз якунлай олмайман”, - деб ёзган гимнастикачи ўзининг Stories’да.
Токиода ўтказилган олимпия ўйинларида Оксана Чусовитина катта спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.
Унинг ҳисобида - 1992 йил Барселона ўйинлардаги олтин ва 2008 йил Пекин ўйинларидаги кумуш медаллари.