ТОШКЕНТ, 29 сент - Sputnik. Хусусийлаштириш борасида Ўзбекистон ҳалиям орқада, деди Халқаро Молия корпорацияси ҳудудий директори Вибке Шлоймер, Тошкентда бўлиб ўтаётган Иқтисодий форум доирасида. Sputnik мухбири хабарига асосан.
"Ўзбекистонда давлат корхоналари 50 фоизни ташкил этади. Россияда бу 35, германияда 18, ақшда 11, японияда 5 фоизни ташкил этади", - деб статистик маълумотларни келтирди халқаро корпорация вакили.
Халқаро молия корпорацияси (ХМК, IFC)
бмтнинг ихтисослаштирилган муассасаси, жаҳон банки гуруҳига киради. хмк 1956 йилда халқаро тикланиш ва тараккиёт банки филиали тарзида ташкил этилган. бугунги кунда унга аъзо давлатлар сони 174 тани ташкил қилади. штабквартираси вашингтонда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмал Ортиқов айтишига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 4 млрд 400 млн долларга 600га яқин корхоналар сотилди.
Ундан ташқари, Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси, алкогол ишлаб чиқарувчи корхоналар, спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар хусусийлаштирилади. Октябрда Қўқон-спирт сотувга қўйилади. ИЭСлар хусусий секторга таклиф этилади. Шунингдек дастлабки 10 та донни қайта ишлаш корхоналари сотувга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, “Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” иқтисодий форумининг иккинчи кунида “Ҳукумат билан суҳбат” доирасида хусусийлаштириш, капитал бозори, давлат-хусусий шериклик, кон-металлургия, иш ўринлари яратиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистоннинг глобал таъминот заҳираларидаги ўрни, банк тизими, энергетика ва кимё саноати каби мавзуларда давра суҳбатлари ва фикр алмашувлар бўлиб ўтмоқда.