Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни табриклади

Президент ўқитувчиларни табриклаб, Ўзбекистонда таълим соҳасида сўнгги 5 йилда эришилган ютуқларни санаб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинлашиб келаётган устоз ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон ўқитувчиларини табриклади.

Азиз фахрийлар!

Аввало, сиз, азизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман", - деб бошланади президент табрик сўзи.

Шундан сўнг президент Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларни санаб ўтди. Хусусан, боғчалар сони сўнгги беш йилликда 5 211 тадан 19 316 тага етганини ҳамда МТМ тизимда қамров 62%, 6 ёшдаги болалар ўртасида эса 77 %uf етганини таъқидлаб ўтди.
Удан ташқари, Республикада янги турдаги ва ихтисослашган мактаблар фаолият юритаётгани айтиб ўтилди. Хусусан, президент мактаблари, ижод мактаблари, математика йўналишида 112 та, физика йўналишида 14 та, кимё-биология бўйича 87 та, информатика ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича 99 та, хорижий тиллар бўйича 207 та ихтисослашган мактаблар фаолият олиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, олий таълим соҳасида ҳам сўнгги 5 йилда чет эл ОТМлари билан 67 та янги университет ва институтлар ҳамда филиаллари барпо этилиб, уларнинг умумий сони 144 тага етказилгани қайд этилди.
Президент табриги билан батафсил қуйида танишиш мумкин.