ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Россия мигрантлар федерацияси “Россия мигрантлар федерацияси гўзали - 2021” (Мисс ФМР 2021) халқаро гўзаллик ва истеъдодлар танловининг финал босқичини 9 октябр куни ўтказади.
Танлов мақсади - томошабинлар ва иштирокчиларни Россия Федерацияси ҳудудида яшовчи халқларнинг хилма-хиллиги, урф-одатлари билан таништириш, шунингдек, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш.
Айни вақтда танловда 30 нафар мигрант қиз қатнашмоқда, улардан 7 нафари ўзбекистонлик.
Қуйида ҳавола орқали овоз бериш мумкин.
Фируза-хоним
Каримова Рушана
Абдилдаева Камола
Мухамадиева Диёра
Аминова Гузаль
Саидова Маликахон
Рахматуллаева София
Финалда 10 нафар иштирокчи ўзлари ҳақида ҳикоя қилиб, миллий урф-одатлар ва либослари ҳамда ижодий чиқишларини намойиш этади.