"АҚШни ўзи шунга мажбур қилди": Эрдоған Туркия нега РФдан С-400ларни сотиб олгани ҳақида

Турецкий лидер заявил, что Турция вправе укреплять свою оборону, как ей заблагорассудиться.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған The New York Times нашрига берган интервьюсида Анқара Россиянинг С-400 зенит ракета мажмуаларини харид қилиш тўғрисидаги битимга мажбуран борган, сабаби, АҚШ унга ўзининг ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари - Patriot ни сотишдан воз кечганлиги ҳақида айтиб ўтган.
"Бу арзийгулик битим бўлди, деб ўйлайман... Биз ўз мудофаамизни ўзимиз ихтиёр этгандек мустаҳкамлашга ҳақлимиз", - дея таъкидлаган Эрдоған.
Туркия Россиядан С-400нинг янги партиясини харид қилади
Бир вақтнинг ўзида турк етакчиси "мудофаа" ва америкаликлар билан муносабатларни "мустаҳкамланишини" муҳим, дея атаган.
2018 йилнинг декабр ойида АҚШ Давлат департаменти Туркияга Patriot ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари сотиш қарорини маъқуллаган эди. Битим суммаси 3,5 миллиард долларни ташкил этди. Аммо бу вақтга келиб Туркия С-400ни етказиб бериш бўйича битимни имзолашга улгурган эди.
АҚШ Туркиядан Patriot фойдасига россия тизимларидан воз кечишни талаб қилди ва Анқарага энг янги F-35 қирувчиларини сотишдан бош тортди. Қўшма Штатлар шунингдек, мудофаа-саноат мажмуаси раҳбарларига қарши санкциялар киритди.
С-400 мажмуаларини етказиб бериш тўғрисидаги битим Туркия ва АҚШ муносабатларида тушунмовчилик юзага келишига сабаб бўлди. Айни вақтда Россия ва Туркия ўртасида С-400нинг иккинчи партиясини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.