ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Америка гарчи ўз олдига қўйган мақсадларнинг аксариятини бажарган бўлса-да, бироқ Афғонистондаги урушни бой берди ва бу стратегик мағлубият бўлди. Бу ҳақда АҚШ Бош штаби раҳбари Марк Милли баёнот берди.
Марк Милли сенатдаги эшитувда АҚШ Афғонистонда қатор стратегик хато қарорларни қабул қилган ва бу охир-оқибат АҚШ мағлубиятига сабаб бўлганини, жумладан, америка ҳукумати толибларга республика ҳокимияти тепасига келишига ҳалал бера олмаганини айтган.
""Толибон"* ҳокимиятни мустаҳкамлай оладими ёки мамлакат дарз кетишда давом этадими - бу ноаниқ", – деб айтган Милли, унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
АҚШ Бош штаби раҳбарининг сўзларига кўра, "Толибон"* ҳаракати террорчи ташкилотлигича қолмоқда ва "Ал-Қоида"* билан муносабатларни давом эттирмоқда.
Эндиликда келажакда хатоликларга йўл қўймаслик учун хулоса чиқариш керак, деб қўшимча қилди у.
Қўшма Штатлар ва НАТОга аъзо бошқа давлатлар баҳорда Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларини чиқара бошлагач, республикада вазият кескин тус олди. Август ойининг ўрталарига келиб "Толибон"* жагарилари Ислом Республикасидаги барча йирик шаҳарлар ва чегара ўтиш пунктларини эгаллаб олдилар.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.