Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна кескин ортди

️Кеча кун давомида касалликдан соғайганлар жами 168 359 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Куни кеча Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна 500 нафардан ошди.
2021 йил 28 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173409 (+510) нафарни ташкил этмоқда.
БССТ коронавирус келиб чиқиши бўйича суриштирувларни қайта тиклайди
Янги касалланиш ҳолатларининг: энг кўпи Тошкент вилоятида - 124 нафари, Тошкент шаҳрида - 227 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
️Кеча кун давомида касалликдан соғайганлар жами 168 359 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1234 нафарни ташкил қилди.