Мирзиёев ишлаш учун нимадан куч олишини айтди

Мирзиёевнинг "Президент ҳам чарчайдими, нимадан куч олади?" деган саволга жавоби акс этган видео ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ишлаш учун қаердан куч олиши ҳақида гапирди. Мирзиёевнинг "Президент ҳам чарчайдими, у кимдан ва нимадан куч олади?" деган саволга жавоби акс этган видео ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда.
Ўзбекистон фуқаросисизлар, нега пойтахтда яшаш мумкин эмас - Мирзиёев "прописка" ҳақида
Мирзиёев шу кунларда сайловчилар билан учрашиш учун Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларига ташрифларни амалга оширмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб замирида битта нарса - Инсон қадри учун деган мақсад ётибди.
"Жойларда юриб, ўзгаришларни кўриб, одамларнинг кўзларида ўзгаришларни кўрсам - фақат шу менга куч беради", - деди саволга жавобан Мирзиёев.