Красноярскда мигрантларни ковидга қарши пулли эмлаш бошланди

Красноярскда мигрантларни коронавирусга қарши пулли эмлаш бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Красноярск ўлкасига меҳнат мигрантларини COVID-19’га қарши эмлаш учун вакцина олиб келинди, деб хабар берди Красноярск расмий ахборот портали.
Россияда хорижий давлат фуқаролари коронавирусга қарши вакцина олиши мумкин. Эмланиш нархи 2 минг рубл.
Москва вилоятида мигрантларни эмлаш бошланди
“Спутник Лайт” вакцинасининг мингдан ортиқ дозаси Тельман кўчаси, 28-уйда жойлашган Миграция хизматлари марказига олиб келинди. У ерда эмлаш учун махсус тиббиёт хонаси жиҳозланди.
Бундан ташқари, мигрант бошқа хусусий клиникалар - "Бионика" ва "Диалог" тиббий марказида пулли эмланиш мумкин.
Мигрантлар COVID-19га қарши эмланганидан кейин эмлаш гувоҳномасини олади ва бу ҳақда маълумотлар умумий федерал реестрига киритилади.