ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди.
29 сентября 2021 года Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов провел встречу с Председателем Исполнительного комитета – Исполнительным секретарем СНГ Сергеем Лебедевым
© МИД Узбекистана
С.Лебедев 2021-йил 29-30-сентябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” халқаро анжуманида иштирок этиш учун республикага келган.
29 сентября 2021 года Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов провел встречу с Председателем Исполнительного комитета – Исполнительным секретарем СНГ Сергеем Лебедевым
© МИД Узбекистана
Учрашувда томонлар МДҲ доирасидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини, шунингдек, бўлажак кўп томонлама тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлараро тўғридан-тўғри мулоқотни ривожлантириш, ўзаро фикр алмашиш ва долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун кенг имконият яратмоқда
Шунингдек, МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёни юзасидан фикр алмашилди.