Иқтисодий форум муаммоларни бартараф этиш учун муносиб платформага айланади - Мирзиёев

Ўзбекистон президенти келгуси 5 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМни 1,6 баравар оширишга умид билдирди.
Sputnik
Тошкент 29 сен - Sputnik. Бугун Тошкентда “Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусида Ўзбекистон иқтисодий форуми ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Анжуман бошида Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига мурожаати ўқиб эшиттирилди. Унда президент ушбу форум ижобий натижа олиб келишига умид билдирди.
“Халқаро инвесторлар ва ҳамкорлар учун эшигимиз доим очиқ. Ишонаманки, мазкур форум мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни батафсил таҳлил қилиш ва баҳолаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун тизимли ечимлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишга муносиб платформа вазифасини ўтайди”, - дейилади мурожаатномада.
Шавкат Мирзиёев, мурожатаномасида, жумладан, келгуси 5 йилда аҳоли жон бошига ЯИМни 1,6 баравар ошириш ҳамда 2030 йилга бориб, аҳоли даромадлари ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш вазифалари белгилангани қайд этилган.
Бунинг учун ислоҳотларни изчил давом эттириш, рақобат муҳитини кучайтириш, давлат корхоналарини трансформация қилиш, банк тизими ва капитал бозорини ривожлантириш учун шароит яратиш муҳим, дейилган президент мурожаатномасида.