Бонус: кечки ва сиртқи таълимда ўқиётган талабаларга ҳам 10% чегирма берилади

Кечки ва сиртқи таълимда ўқиётган талабаларга ҳам, агар вакцина олган бўлса, 10% чегирма берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Коронавирус инфексиясига қарши эмланган (вакцина олган) сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ҳам 10 фоиз чегирма берилади.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланган талабаларга контракт тўловида чегирма берилади
Кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи ёки кечки таълим шакли бўйича базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфексиясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилиши белгиланди.
Илгарироқ, коронавирусга қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилиши ҳақида хабар берилганди.