ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонова Тожикистонга ташрифи чоғида ҳамкасби ва дугонаси, хонанда Шабнам Сурайё билан учрашди.
Тожикистонлик хонанда Усмоновани доим Душанбеда меҳмондўстлик билан кутиб олади, бу сафар ҳам шундай бўлди.
Варзобда "Кохи Малика" дам олиш маскани ҳудудида тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Видеода хонандалар биргаликда хушчақчақ кайфиятда рақсга тушаётгани акс этган.