ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Қўшма демаркация комиссиясидаги икки давлат ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади.
“Дунё” АА хабарига кўра, 20-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси линияси бўйича демаркация ишлари муҳокама қилиниб, амалга оширилган дала ишлари натижалари кўриб чиқилди.
Навбатдаги учрашувни Тожикистон ҳудудида ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Тадбир якунлари бўйича тегишли протокол имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳларининг аввалги учрашуви 23-28 август кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди.