Макронга тухум отган талаба руҳий касалликлар клиникасига ётқизилди

Макронга тухум отган 19 ёшли талаба руҳий касалликлар касалхонага ётқизилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макронга тухум отган йигит психиатрия текширувидан сўнг руҳий касалликлар клиникасига ётқизилди, деб хабар берди BFMTV Лион прокуратурасига асосан.
Бу ҳодиса куни кеча Франция президенти Эммануэл Макрон Лиондаги Eurexpo кўргазмасига ташрифи чоғида юз берди.
Франция президентига тухум отишди - видео
Юмалоқ нарсани улоқтирган шахс президент қўриқчилари томонидан ушланиб, ҳибсга олинди.
Лион прокуратураси талабига асосан ушланган шахсга нисбатан психиатрик экспертиза ўтказилди.
19 ёшли талаба Лион шарқидаги - Брон шаҳридаги Vinatier касалхонасига ётқизилди.