Коронавирусга қарши 12 ёшдан катта болалар ҳам ихтиёрий эмланади

COVID-19га қарши 12 ёшдан катта болалар ҳам ихтиёрий эмланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. COVID-19га қарши 12 ёшдан катта болалар ҳам ихтиёрий эмланади.
Эндиликда 12 ёшдан катта болалар COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашнишга рухсат берилди.
Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди.
Коронавирусга қарши эмлашга вақтинчалик ва доимий монелик қилувчи ҳолатлар белгиланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, республикада ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд.
Республикада ҳам 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланишлари мумкин.
Шу йил 13 сентябрь куни 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган.
Айни кунгача жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.