ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун 27 сентябрь куни Наманган вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ташриф давомида Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида сайловолди учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, давлат раҳбари корхоналар фаолияти, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти билан танишиши ҳам кўзда тутилган.