Ўттиз нафар мигрант Россия фуқаролигини олди, улар орасида бир нафар ўзбекистонлик ҳам бор

Россия президенти фармонига кўра, ўттиз нафар мигрант Россия фуқаролигига қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бугун, 27 сентябр куни "Россия Федерациясининг фуқаролигига қабул қилиш ва Россия фуқаролигидан чиқиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Унга кўра, 30 нафар киши Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилинди, улар орасида Ўзбекистон ҳудудида туғилган бир нафар киши - Мамадалиев Зиёдулло Нормаматович ҳам қайд этилган.
РФ фуқаролиги: Россия консуллиги ҳужжатларни қабул қилишни қайта тиклади
Ҳужжатда баён этилишича, Афғонистон, Арманистон, Бангладеш, Вьетнам, Германия, Озарбайжон, Испания, Тожикистон, Қирғизистон, Покистон, Украина, Кубада туғилган фуқаролар Россия фуқаролигига қабул қилинди.
Шунингдек, икки нафар киши Россия фуқаролигидан чиқарилди.