ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Наврўз маҳалласида қурилиш олиб бораётган усталар томонидан 16 метр чуқурликда қиймати 97 млн долларлик қадимий буюмлар топиб олингани айтилган видео тарқалди.
Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган.
Аниқланишича, Наврўз маҳалласида яшовчи Ю.А. обуначиларини кўпайтириш мақсадида темирдан ясалган буюмларни тилла рангга бўяб чиққан. Кейин буни тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган.
Вилоят ИИБ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига аҳоли ўртасида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.