Россияда мигрантлар IT-технологиялари ёрдамида назорат қилинади

Янгилик мамлакатдаги хорижликларнинг кириш ва бўлишларини назорат қилиш сифатини ошириши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Россия ИИВ мамлакатда бўлиб турган мигрантлар устидан назоратни замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳисобига кучайтиришга умид қилмоқда.
Бундай қонун лойиҳаси ИИВ томонидан 2020-2022 йилларда Россия Федерациясининг Давлат миграция сиёсати концепциясини амалга ошириш юзасидаги тадбирлар доирасида тайёрланган. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтган ва Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигига йўналтирилган.
Янгилик мамлакатдаги хорижликларнинг кириш ва бўлишларини назорат қилиш сифатини ошириши керак.
“Қонун лойиҳасининг ишлаб чиқишнинг мақсадлари бири хавфсизликни таъминлаш даражасини, жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат назоратини амалга ошириш жараёнига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига оширишдир”, - дейилган хабарда.
Россияда миграцияга доир янги қонун 2024 йилдан кучга киради