ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Америкалик таниқли актёр, кинопродюсер, сценарист, кинорежиссёр Стивен Сигал “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалига ташриф буюради. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Стивен Сигал Тошкент халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмони бўлиб, у Самарқанд вилоятидаги янги Family Park кинотеатрини очилиш маросимида иштирок этади.
“Актёр фестиваль доирасида киноактёрлик ва режиссура бўйича бир қатор маҳорат дарсларини ўтади”, - дейилган агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали 28 сентябрдан 3 октябргача ўтказилади.