Абдусалом Азизов ЎФА президенти лавозимига қайта сайланди

ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти, Равшан Эрматов эса ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига қайта сайланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилмоқда.
ЎФА устави асосида ЎФА президенти лавозимига Абдусалом Азизов, ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига Равшан Эрматов сайланди.
Шунингдек, ЎФА вице-президенти лавозимига Азизбек Икрамов, ЎФА Ижроия қўмита аъзолигига Абдужаббор Абдуваҳитов, Эдита Миробидова, Тўлаган Исоқов, Жаҳонгир Усманов сайланди.
Абдусалом Азизов: айримлар футболни бизнес қилиб олди
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил июлида ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти, Равшан Эрматов эса ЎФА биринчи вице-президенти этиб сайланган эди.