Сочида кучли ёмғир оқибатлари - видео

Сочи шаҳар мэри автомобилда йўлга чиқмоқчи бўлган фуқароларни вақтинча уйда қолиш ҳақида огоҳлантириди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Сочида кучли ёмғир оқибатида Лазаревский туманининг айрим ҳудудларни сув босди ва федерал трасса ёпилди.
Кеча 24 сентябрь кечқурун бошланган кучли ёмғир туни билан давом этди ва унинг оқибатида Буу дарёси сатҳи кескин кўтарилиб кетди ва "Жубга - Сочи" федерал трассасининг Лоо, Вардане ва Буу посёлкаларидан ўтган қисмини ёпишга мажбур бўлди.
Сочи шаҳар мэри автомобилда йўлга чиқмоқчи бўлган фуқароларни вақтинча уйда қолиш ҳақида огоҳлантириди.
Кучли ёмғир ҳали ҳам давом этмоқда, шамол тезлиги 22 м/с етмоқда.
Айтмоқчи, шу кунларда Сочида "Формула-1, Россия Гран-При" пойга мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бугун эрталаб бошланиши режалаштирилган "Формула-2" мусобақасининг биринчи пойгаси ҳам кучли ёмғир туфайли номаълум муддатга қолдирилди.