ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. ФХХ Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилаётган ўзбекистонликни қўлга олди.
"Россия ФХХ Брянск вилояти бўйича чегара бошқармаси ходимлари Украинадан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросини гиёҳвандликдан мастлик аломатлари билан ушлади", - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, тинтув пайтида унинг ёнидан фото, видео ва аудиофиксация қилиш учун махсус техник воситалар, шунингдек порошок модда, эҳтимол наркотик топилган.
"Суриштирув давомида ҳуқуқбузар 2019 йилдан бери Украина ҳуқуқ-тартибот органлари билан махфий асосда ҳамкорлик қилиб келгани маълум бўлди. Россия Федерациясига ноқонуний кирмоқчи бўлган шахс ниқоби остида навбатдаги вазифани бажараётганда, у жиноий доиралар вакиллари билан боғланиб, 27 минг гривен пул мукофоти эвазига унга Россия ҳудудига ноқонуний ўтишда ёрдам беришни сўради",- дейилган хабарда.
Таъкидланишича, яширин тадбирнинг мақсади - "чет эл фуқаросининг Россия Федерациясига ноқонуний олиб ўтишини ташкиллаштиришга уринишда ҳамтовоқларни қўлга олиш учун шароит яратиш".
"Лекин, Ўзбекистон фуқаросининг сўзларига кўра, нимадир нотўғри бажарилди. Ҳамтовоқлар ушланмади, у “афсона”ни сақлаб қолиш учун Россия-Украина чегарасини бузишга мажбур бўлди",-деб маълум қилишди ФХХда.
Қўлга олинган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Украина хавфсизлик хизмати ходимларининг номувофиқ ҳаракатлари уларнинг Россия билан чегарадаги операциясининг муваффақиятсиз бўлишига олиб келди, энди улар чегарани бузган Ўзбекистон фуқаросини қайтаришни сўрашмоқда.