Сурия Туркиядан мамлакатдан қўшинларни зудлик билан олиб чиқишни талаб қилди

Сурия Туркиядан мамлакатнинг Шимолий ҳудудларидан қўшинларни зудлик билан олиб чиқишни талаб қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Сурия ҳукумати Туркиядан мамлакатнинг шимолий қисмидаги ҳудудлардан қўшинларни дарҳол олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Бу ҳақда РИА Новости Сурия Ташқи ишлар вазири Фейсал Микладга таяниб хабар бермоқда.
Вазир Идлиб вилоятида вазиятнинг кескинлашувига шундай изоҳ берди.
"Туркия зудлик билан қўшинларни олиб чиқиб кетиши керак, деб ҳисоблайман. Ўз навбатида, халқаро ҳамжамият Суриянинг мамлакат шимолида Туркия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш борасидаги саъй–ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши керак", - деди Миклад.
Худди ўз уйидагидек: Туркия Сурия шимолини эгаллаб олмоқда
Сурия ташқи ишлар вазирининг фикрича, ушбу зиддият "турк ишғоли, шунингдек, Анқаранинг ер юзидаги террорчи уюшмаларга бераётган ёрдами" туфайли юз берган.
БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Гейр Педерсен август ойида Суриядаги вазият ёмонлашгани ва айрим ҳудудларда қуролли можаролар кучайганини хабар қилган эди. Ўшанда Педерсон Идлиб вилоятидаги вазиятга алоҳида эътибор қаратганди. Унинг айтишича, араб республикасининг бу ҳудудида бундай кескин тўқнашувлар 2020 баҳоридан бери кузатилмаган.