ШҲТ "Тинчлик миссияси-2021" ўқув-машқларининг фаол босқичи - видео

Машғулотларда Россия, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Покистон, Беларусь, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Оренбург шаҳри яқинида жойлашган "Донгуз" полигонида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатларининг "Тинчлик миссияси-2021" - аксилтеррор штаб-қўмондонлик ўқув-машқларининг фаол босқичи бўлиб ўтди.
Машғулотларда Россия, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Покистон, Беларусь, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этишди. Бирлашган қўшинлар шартли рақибнинг ҳужумини қайтариб, қарши ҳужумга ўтишди ва рақибнинг асосий кучларини яксон қилишди.
Қарши ҳужумда Су-34 бомардимончи ва Су-25 ҳужумчи самолётлари рақибни бомбабўрон қилишди, артиллерия ва ракета зарбалари берилди ҳамда рақиб ички ҳудудига интернационал кучлардан иборат десант туширилди.
Батафсил Sputnik видеолавҳасида томоша қилинг.