ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Россия Федерациясида меҳнат мигрантларини жалб қилиш алгоритми бўйича идораларнинг ўзаро интеграцияси автоматлаштирилди. Бу ҳақда Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Антон Котяков маълум қилди.
“Ҳозирда мигрантларни жалб қилиш учун алгоритм мавжуд. Келишувнинг барча босқичлари — куч блоки, саноат идораси, ўз ҳудудига муайян мигрантларни олиб киришга рухсат берувчи субъект – аллақачон автоматлаштирилган”, - дея таъкидлади у РИА Новости билан суҳбатда.
Котяковнинг таъкидлашича, кўпчилик ишчи кучларини олиб киришдаги маъмурий тартиблар муддати қисқарқартирилиши хоҳлашади, бироқ ҳозирда уларни камайтиришнининг имкони йўқ, чунки санитария-эпидемилогия чекловларга риоя қилмоқ даркор.
COVID-19 тарқалиши даврида хорижий ишчиларни жалб қилиш учун махсус вақтинчалик алгоритм мавжуд.
Агар минтақа ичида мутахассисларни жалб қилиш имкони бўлмаса, РФга кириш иш берувчиларнинг аризалари орқали амалга оширилади. Компаниялар эса зарур санитария-эпидемиология талаблари бажарилишини таъминлашга тайёрлар.
Россия меҳнат вазирлиги вақтинчалик алгоритм доирасида 49 минг чет эллик ишчиларни жалб қилиш маъқулланганига аниқлик киритган.