Тошкент метросида 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак қидирилмоқда

Воқеа 18 сентябрь куни Тошкент метрополитенининг “Олмазор” бекатида рўй берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Тошкентда метро вагонида 13 ёшли қизга нисбатан беҳаё ҳаракатлар қилишда гумон қилинаётган эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар қилди.
Воқеа 18 сентябрь кунининг тахминан соат 17:00ларда Тошкент метрополитенининг "Олмазор" бекатида рўй берган. Воя етмаган қиз эркакнинг номақбул ҳаракатларини видеога олган. Видео интернетда тарқатилган.
Таъкидланишича, ҳозирда видеокузатув мосламалари орқали номаълум эркак кишининг ҳаракат йўналишини ўрганиш ва шахсини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
“Агар сиз ушбу суратдаги эркак киши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки яқин бўлган ички ишлар органига хабар беришингизни сўраймиз”, - дея илтимос қилган бошқарма.
В Ташкенте разыскивается мужчина, подозреваемый в совершении непристойных действий в вагоне метро в отношении 13-летней девочки