Россияда нишонга олиш ва отишга ёрдам берадиган ақлли автомат яратилмоқда

"Калашников" концерни янги автомат ишлаб чиқариш устида иш олиб бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия янги қурол ишлаб чиқариш устида иш олиб борилмоқда, унда нейрон тармоқлардан (нейросеть) фойдаланилади.
Бу ҳақда "Калашников" концерни АЖ бош конструктори Сергей Уржумцев РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
"Бизда аллақачон тизимнинг алоҳида элементлари яратилган. Биз уларни биринчи марта яқинда Кубинкада “Армия-2021" халқаро ҳарбий-техник форумининг ёпиқ намойиши доирасида РФ Мудофаа вазирига намойиш қилдик", - деди у.
Калашников автомати қайси давлатларда ишлаб чиқарилади
Бу сунъий интеллект элементларига эга комплекслар, улар ҳозирда идентификация, нишонга олиш ва уни кузатиш жараёнларини деярли тўлиқ автоматлаштиришга, шунингдек, ўқ отишни амалга оширишга имкон беради, деди агентлик суҳбатдоши.
Компания ишлаб чиқаришни серияли намуналар даражасига етказиш учун илмий -тадқиқот базасини очишни Мудофаа вазирлигига таклиф қилди.
Конструкторнинг сўзларига кўра, янги автомат нишонга тегиш ва тезлигини оширишни таъминлаши зарур. Бунинг учун турли хил оптик ва электрон қурилмаларни ягона қурол тизимига бирлаштириш керак бўлади. У нафақат нишонга олиш ҳамда ўзи отиш учун мақбул вақтни ҳам танлайди.
“Инсон жисмонан тунда ёки ёмон об-ҳаво шароитида баъзи нишонларни кўра олмайди, нейрон тармоқлар эса буни ҳал қилиш учун мўлжалланган”, - деб хулоса қилди у.