Россия ва Ўзбекистон сиёсатчилари Тошкентда учрашдилар - тафсилотлар

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё барқарор ривожланишига таъсири, минтақавий хавфсизликка доир таҳдидлар, бу соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. 2021 йил 20 сентябрь куни "Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Сенат матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистон ва Россия ташқи сиёсат маҳкамалари расмийлари, Олий Мажлис аъзолари, шунингдек, 50 дан ортиқ иқтисодий таҳлилчи ва эксперт иштирок этди.
Ўзаро ҳамкорлик, танлаш имконияти, меҳнат мигрантлари: “Валдай” экспертлари муҳокамалари
Анжуманни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев олиб борди.
Тадбирда ўзбекистонлик ва россиялик экспертларнинг икки томонлама форматдаги иккинчи учрашуви бўлиб, унда Ўзбекистон — Россия ўртасидаги сиёсий, дипломатик муносабатлар, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар ривожи юзасидан фикр алмашилди.
Анжуманда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё барқарор ривожланишига таъсири, минтақавий хавфсизликка доир таҳдидлар, бу соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Иштирокчилар икки томонлама муносабатлар кун тартибининг амалий вазифаларини ҳал этишда фаол ривожланаётган парламентлараро мулоқотнинг ўрни муҳимлигини таъкидладилар.