Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг уч туман ҳокимига ҳайфсан берди

Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт тумани ва Юнусобод тумани ҳокимлари биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари учун жазоланишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Тошкент шаҳридаги учта туман ҳокимига ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 16 сентябрь куни қабул қилинган тегишли фармойиши E-Qaror порталида эълон қилинган.
Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашевга, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовга ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иногамовга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Улар жорий йил биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари учун жазоланишган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июнь ойларида Юнусобод, Янги Ҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларида физик ҳажм индекси кескин пасайган.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент аҳолисига нима ваъда берди – видео