ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. “Ҳолва” деган билан оғиз чучимас деб жавоб бердия Россия Федерация Кенгаши аъзоси Сергей Цеков Туркия президенти Тойииб Эрдўғоннинг Қрим ҳақида айтган сўзларига.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиққан Туркия президенти Украина ҳудудий ягоналигини сақлаб қолиш, жумладан “аннексия қилинган Қримни” ҳам ва у ерда яшаётган қрим татарларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишд керак деган эди.
Бунга жавобан россиялик мансабдор юқорида келтирилган шарқона мақолни келтирди ва Эрдўғон “Қримни аннексияси” ва уни тан олмаслигигини неча марта айтмасин – ҳеч нарса ўзгармайди, деди.
“Эрдўғон вазиятга соғлом назар билан қараб, Қрим тарихини эсга олса, унинг ҳар доим Россия билан боғлиқ бўлганини, Россияга православ дини кириб келиши ўша ердан бошланганини, ҳозир ҳам у ерда жуда кўп руслар яшаётганини ва у ерда Қора денгиз ҳарбий флотининг асосий базаси жойлашганини тушунса яхши бўлади. Қрим Россия таркибида абадий қолади”, - деди Цеков.
Ундан ташқари, ушбу ярим орол Украина таркибида бўлган вақтларда Туркия қрим татарлари ҳақида унчалик қайғурмасди. Ўша вақтлар уларнинг муаммолари ҳизиргидан анча кўп эди.
“Қрим татарларининг муаммолари ярим орол Россияга қўшилганидан сўнг тез ва ҳар томонлама ҳал бўла бошлади. Эрдўғон бўлса, ўзининг бундай баёнотлари билан татарлар орасида қарама-қаршилик келтириб чиқармоқда ва Қрим барқарорлигига хавф солмоқда. Мана шу нарса бизларни хавотирлантирмоқда”, - деди Цеков.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Эрдўғоннинг ушбу баёнотига мутлақ қўшилмаслигини ва ушбу сўзлар Туркия президентининг Россияга ташрифи арафасида айтилганидан афсусда эканини маълум қилди.